Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тинькофф банк Россияда биринчи супер иловани ишга туширди. Супер илова ўзи нима?
10.12.2019 09:47,  
427

Россиянинг тўлалигача масофадан хизмат кўрсатадиган (онлайн) Тинькофф банки банкнинг барча молиявий маҳсулотлари ҳамда учинчи томон (фойдаланувчи ва Тинькофф банкка тааллуқли бўлмаган шахслар) хизматларини бирлаштирган “супер илова” (илованинг номи ҳам шунақа – “Super App” – изоҳ sof.uz) иловасини ишга туширди.

Супер илова модели Осиё интернет компаниялари ривожланишининг асосий усули ҳисобланади, бироқ бу модел ҳали Ғарб, жумладан Россияга кириб бормаган.

9 декабрда Тинькофф илованинг iOS учун мўлжалланган версиясини чиқарди ва йил охирига қадар Android учун ҳам чиқарилишини маълум қилди. Молиявий маҳсулотлар ва мобил алоқа учун тўловлардан ташқари илова орқали номолиявий хизматлар ҳамда кўнгилочар дастурлар учун тўловларни амалга оширса бўлади.

Бунда фойдаланувчи учинчи томон хизматларидан фойдаланганда рўйхатдан ўтиши шарт эмас, бир марта олинадиган Tinkoff ID'нинг ўзи етарли. Ҳозирда илова таркибида 10 та хизмат мавжуд:

Кино, театр ва концертларга билет сотиб олиш. Илованинг Москва учун мўлжалланган версиясида 125 та кинотеатр киритилган ва уларни картадан кўриш мумкин.

Ресторанда олдиндан жой банд қилиш. Илова ресторанлар, уларнинг менюлари (“жуда кўп гўшт”, “арзон ва мазали”) ҳамда кешбек ҳажмини кўрсатади.

Aвиачипталар ва меҳмонхона банд қилиш. Aфзал томони кешбек борлиги (билетлар учун 5%, парвоз учун 10%). Танлов имкониятининг озлиги камчилик сифатида кўрсатилган.

Ушбу хизматларнинг барчаси банк томонидан тақдим қилинади. Қолганлари унинг ҳамкорлари томонидан. Ҳамкор ширкатлар унга API (application programming interface – илова дастурлаш интерфейси) орқали кира олишгани сабабли яратувчилари уни “маркетплейс” деб аташмоқда.

Гўзаллик салонлари ва шифокор қабулига ёзилиш. Биринчи хизматни кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш агрегатори YClients тақдим қилса, иккинчисини "Напоправку" ширкати амалга оширади. Шифокор қабулига ёзилиш тест версиясида мавжуд эмас, бироқ банк вакилининг сўзларига кўра, ҳақиқий версияда ҳам давлат ҳам хусусий шифохоналарга ёзилиш имконияти пайдо бўлади.

“Квест” хизмати (компютер ўйинларининг асосий жанрларидан бири) ҳамда “тозалаш” хизмати. Квест "Букформ" ширкати томонидан тақдим қилинади, “тозалаш”лар эса "Домоневок" томонидан. Бироқ тест режимда бу иккаласи ҳам мавжуд эмас.

Шунингдек, Тинькофф “маркетплейс”га озиқ-овқат ва гулларни элтиб бериш хизмати, автомобилларни ювиш хизмати, онлайн-ритейлда товарларни тўғридан тўғри дастурнинг ўзидан буюртма қилиш каби хизматлар ҳам қўшилишини ваъда қилмоқда. Жумладан, Goods.Ru Интернет дўкони ҳамда “Утконос” дўконининг онлайн кўриниши пайдо бўлиши кутилмоқда.

Тинькофф банк кўрсатилган хизмат ёки етказиб берилган товардан комиссия олиш ҳисобига фойда олади. Комиссия миқдори 2%дан 30%гача ташкил қилади. Ҳамкор компаниялар учун ушбу илова энг мақбул мижозларни топиш имконияти саналади. “Супер илова”нинг ўз эса фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларига қараб хизматларни таклиф қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан