Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг аҳволи юзасидан расмий баёнот берди
26.02.2022 17:08,  
95

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Украина олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ертўлаларда қолишга мажбур бўлаётгани, уларга биринчи зарур маҳсулотлар етишмай қолгани тўғрисида маълумотлар тарқалаётгани юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси вазият қай даражада мураккаб бўлишидан қатъи назар, ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларимизни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Дипломатик миссия вакиллари юртдошларимиз билан доимий алоқа ўрнатиб, юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиб келмоқда. Харьковда бўлиб турган Элчихона масъул ходими ўзбекистонлик талабалар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг барча масалаларини ҳал этмоқда.

Элчихона ҳамда Украинадаги диаспорамиз вакиллари кўмагида Харьков ва Запорожье шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда. Шу билан бирга, Запорожье миллий университети раҳбарияти ҳам талабаларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, Херсон, Хмельницкий, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.

Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти.

Аммо мана шу каби жиддий хавф-хатарлар бўлишига қарамай, бир гуруҳ талабалар уларни зудлик билан эвакуация қилишни талаб этмоқда.

Шу муносабат билан Украинадаги ватандошларимизга ваҳимага тушмаслик, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва Элчихонанинг хавфсизлик бўйича умумий кўрсатмаларига амал қилишларини қатъий тавсия этамиз.

Шу билан бирга, Элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан