Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ Хитойдаги ёки у ерга бормоқчи ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирди 
13.01.2020 12:01,  
1955

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасига таяниб берган баёнотига кўра, Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида корона вируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди. Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан, бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

МАВЗУГА ДОИР: Хитойда номаълум касаллик тез суратларда тарқалмоқда

Касаллик тарқатувчиси “корона вируснинг аввал маълум бўлмаган типи” ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.

Элчихона Консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказди.

МАВЗУГА ДОИР: Хитойда тез суратларда тарқалаётган номаълум зотилжамнинг сабаблари маълум қилинди

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубей провинцияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан