Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ яна бир бор Хитойга бормоқчи бўлганларни огоҳлантирди
22.01.2020 17:19,  
324

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасига таяниб берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари Ухан шаҳрида (Хубей провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январь ҳолатида жами 4 кишининг вафот этган.

МАВЗУГА ДОИР: Хитойда тез суратларда тарқалаётган номаълум зотилжамнинг сабаблари маълум қилинди

Хитойнинг масъул идоралари Ухан шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Пекин ва Шенжен шаҳарларида беморларнинг аниқлангани илк бор тасдиқланди. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90 дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.

Янги коронавирусни юқтирганлар Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда ҳам аниқланган, Ветнам ва Цингапурда айрим беморларнинг ушбу вирус билан касалланганлиги гумон қилинган.

МАВЗУГА ДОИР: Хитойдаги номаълум вирусни Ўзбекистонга киришига қарши нималар қилиняпти?

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хориждаги бўлиб турган ёки чет элга, хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради ва Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (Хитой, Мўғулистон, Шимолий Корея ва Филиппин) +8610-6532-6305 телефон рақами орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (Шанхай шаҳри, Анҳуй, Фусзян, Ҳунан, Сзянси, Сзянсу, Чжесзян провинциялари)+8621-6307-1896 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

МАВЗУГА ДОИР: ТИВ Хитойдаги ёки у ерга бормоқчи ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирди 

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга бормоқчи бўлган ёки у ерда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирган эди. Шунингдек, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳам бу борада баёнот берган.

МАВЗУГА ДОИР: Тожикистон янги вирус туфайли мамлакатга ташриф буюрган хитойликларни синчиклаб текширмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан