Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тоғли Қорабоғ: озарбайжон ва арман жангчиси ҳалок бўлди
18.05.2016 12:16,  
26

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида «ўт очмаслик» тартиби ўрнатилганига қарамай, сешанба куни Тоғли Қорабоғда бир озарбайжон ҳамдa бир арман ҳарбийси ҳалок бўлди деб хабар беради Retures ахбарот агентлиги.

Хабарларга қараганда, мазкур шахслар ҳалок бўлган отишма Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саркисян отишкесим тартибига амал қилиш ва сулҳ битимига эришиш масаласида келишиб олганидан сўнг юз берган.

Душанба куни Австрия пойтахти Венада америкалик, франциялик ва россиялик воситачилар иштирокида Озарбайжон ва Арманистон лидерлари Тоғли Қорабоғда оташкесим тартибига ва зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга тарафдор эканларини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан