Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма келиб чиқди

Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма келиб чиқди

Бугун эрта тонгда Тожикистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасининг Исфара қисмида отишма келиб чиқди. Сабаблари ва тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Қирғизистон чегара қўшинларининг “Кўктош” постининг бошлиғи, катта лейтенант Шер Кабиров номаълум шахслар томонидан ов милтиғидан ўққа тутилган ўқ билан яраланган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот маркази хабар берди.

Кейинчалик воқеа жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойда, Исафара шаҳрининг Чоркух қишлоғида яшовчи 65 ёшли Тожикистон фуқароси Воҳид Вахобов ўқдан яраланган.

Ҳодиса ҳақида бошқа тафсилотлар айтилмади.

Ҳисоботда воқеа жойида икки давлат вакилларидан иборат қўшма комиссия иш олиб бораётгани таъкидланган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати хабарига кўра, Боткен вилояти Экитош туманидаги давлат чегарасида отишма юз берган ва бир қирғиз чегарачиси яраланган.

Тожикистон ҳам Қирғизистон ҳам ҳозирда вазият назоратга олинганини хабар қилмоқда.