Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон - Ироқ йўналишда ҳаракатланаётган юк машиналари Ўзбекистонда тўхтатиб қолинди
30.04.2020 18:20,  
1014

26 апрел куни Тожикистондан Ироққа қараб йўлга чиққан юк машиналари Тошкент вилояти "Ойбек" ўсимликлар карантини чегара масканида тўхтатиб қўйилган.

Автотранспортлар Тожикистондан қуруқ мевалар олиб кетаётган эди.

Чегара масканида тўхтатилишининг сабаби мазкур автотранспортларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит олиб ўтиш учун карантин инспекцияси томонидан бериладиган карантин рухсатномаси йўқ бўлган.

Ўсимликлар карантини давлат инспексиясининг матбуот котиби Дурдона Очилованинг маълум қилишича, карантин рухсатномаси 20 дақиқа ичида расмийлаштириб берилган.

"Авваллари бундай рухсатномалар олиш учун берилган мурожаатлар 30 кун давомида кўриб чиқилган бўлса, ҳозирда 3 кун ичида "Ўздавкарантин" инспекцияси карантин рухсатномаси расмийлаштириб беради", - дейди матбуот котибаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан