Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Марказий Осиёга электр энергиясини экспорт қилишга тайёр
25.09.2019 19:11,  
179

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода Энергетика инвестицион форумида (ЭИФ) Тожикистон электр электр энергиясини экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Вазир Тожикистонда 96 фоиз электр энергияси гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқарилишини эслатиб ўтди.

У Тожикистон Марказий ва Жанубий Осиё тармоқларини улаш чегарасида жуда қулай жойга эканлигини тушунтирди.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига 1,4 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилинган. 2019 йилда 8 ой давомида эса 1,2 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилинган.

“Май ойидан бошлаб октябрь ойи охирига қадар Тожикистон Афғонистонга электр энергиясини экспорт қилмоқда”, - дея қўшимча қилди Усмонзода.

Шундай қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари энергия ҳалқасини яратишга келишиб олишди. Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг энг йирик подстанцияларидан бири бўлмиш “Гузар” Тожикистоннинг йирик подстанцияси “Регар” билан боғланади.

Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаевга кўра, Ўзбекистон минтақавий энергия ҳалқасини ишга тушириш учун ҳаракат қилмоқда ва бу лойиҳа 2023 йилга келиб амалга ошиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан