Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Ўзбекистонга олтин қазиб олинадиган ҳудудини берадими?
5.11.2019 17:53,  
825

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси барча келишув босқичларидан ўтказилди ва имзоланиш учун тайёр. Бу ҳақда “Азия-Плюс” агентлиги Тожикистон ҳукуматидаги манбаларга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

“Бугунги кунда келишилган шартнома лойиҳаси имзоланишга тайёр бўлиб, шартномага икки давлат чегараларининг ўтиш линиясининг аниқ номлари кўрсатилган хариталар илова қилинмоқда. Чегараолди устунларини ўрнатиш жойлари ҳам келишиб олинди”, - дея маълумот берган манба.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги парламент сайловлари туфайли, шартнома имзоланиши кечроқ муддатга қолдирилди.

Бундан аввал, “Faraj” тожик ахборот нашри тарқатган хабарга мувофиқ, чегара тўғрисидаги шартнома асосида Тожикистон Ўзбекистонга Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида жойлашган 300 гектар ер ҳудудини бериши кутилмоқда. “Майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти”, қўшимча қилинади хабарда. Шунингдек, мазкур ҳудудда «Апрелевка» Тожикистон-Канада қўшма корхонаси томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжудлиги ҳам айтиб ўтилган.

Сўғд тумани ер ишлари бўйича қўмита раиси Жамшед Умарзоданинг берган маълумотига кўра, “Ўзбекистонга ер ҳудудининг берилиши ҳали-ҳануз кўриб чиқилмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 октябрь куни Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари давлат чегараларини демаркация қилиш юзасидан музокара ўтказган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан