Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон: озиқ-овқат ва сувни ғамлаб қўйинг
1.03.2016 19:18,  
15

Тожикистон ҳукумати қиш-қишдай бўлмагани, баҳор эса муддатдан олдин бошлангани туфайли, жорий йилда ҳосил мўл бўлмаслигидан ҳавотир олмоқда. Сувнинг пасайиши туфайли, мамлакат аҳолиси сув танқислиги муаммосига дуч келиши мумкинлиги ҳам таъкидланмоқда.

29-феврал куни Душанбе шаҳрида мамлакат ҳукумати кенгаши ўтказилди. Унда сўзга чиққан президент Имомали Раҳмон об-ҳаво шарт-шароитлари жорий йилда мамлакат фойдасига бўлмагани ҳақида таъкидлади, деб хабар қилади Спутник.

"Қорсиз қиш, муддатдан олдин бошланган баҳор — жорий йилда қурғоқчилик, сув танқислиги муаммоларини келтириб чиқариши мумкин, қолаверса, бу ҳосил мўл бўлмаслигидан далолат”, — деб таъкидлади Тожикистон Етакчиси.

Шу муносабат билан, ҳукумат ҳозирдан ерларни суғориш ишларига киришишни маслаҳат бермоқда. Бунда боғлар, узумзорлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид ерларга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, келажак учун сув ғамлашни бошлаш тавсия этилди.

Маҳаллий ҳукумат органларига давлат тадбирлари ва турли байрамлар учун пул тежашда тежамкор бўлиш тайинланган бўлса, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаш маслаҳат берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан