Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон президенти байрам тадбирида иштирок этди (фото)
28.03.2020 17:29,  
1559

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида “Тожик атласи ва адраси 2020” фестивали ўтказилди.

Тадбирга республика президенти Имомали Раҳмон ташриф буюрди, деб хабар қилди Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Арбоб саройида Сўғд вилоятининг барча вилоятларидан юзлаб санъаткорлар иштирокидаги концерт бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Раҳмон барчани Наврўз байрами билан табриклади.

Санъат усталари дастури доирасида Суғд вилояти энг етакчи дизайнерларининг ишлари намойиш қилинди. Фестивал шартларига кўра, барча либослар атлас ва адрасдан тикилган бўлиши керак.

Танлов якунида ҳайъат аъзолари энг яхши дизайнерларни аниқладилар. Ғолибларга мамлакат президенти совғаларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Тожикистон ҳудудида расмий равишда коронавирус аниқланмаган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан