Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган вертолётларни сотиб ола бошлади
30.10.2019 09:39,  
287

Қозоғистондаги “Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг” қозоқ-француз-немис қўшма корхонаси Тожикистоннинг “Somon Air” авиакомпаниясига H125 типидаги бизнес ва туризм мақсадларида фойдаланиладиган вертолётларни етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Forbes.kz хабар бермоқда.

“Ишонаманки, ушбу вертолёт ҳам туризм, ҳам авиакомпаниянинг ривожига хизмат қилади. Биз унинг эксплуатацион ишончлилигига шубҳа қилмаймиз. Бу келажакка бўлган ишонч, минтақавий авиарейсларнинг ривожланиши ва, албатта, Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг билан узоқ муддатли ҳамкорликдир”, - дейди “Somon Air”нинг бош директори биринчи ўринбосари Сухроб Жураев.

Қайд этиш жоизки, “Еврокоптер Қозоғистон Инжиниринг” МДҲ ҳудудида Airbus Helicopters вертолётларини сотадиган, ЕС145, Н125, Н130 йиғадиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган ягона компаниядир.

Компания бошқарув раиси Куаниш Бишимовнинг сўзларига кўра, улар Тожикистонга 5-10 та вертолёт етказиб бериш бўйича музокаралар амалга оширяпти. Қирғизистон томони ҳам 10 вертолёт сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан