Тожикистон Сардоба сув омбори учун инсонпарварлик ёрдами юборди

Тожикистон Сардоба сув омбори учун инсонпарварлик ёрдами юборди

20 май, чоршанба куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ташаббуси билан Ўзбекистонга қурилиш моллари шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Гуманитар ёрдам асосан қурилиш материаллари: цемент, шифер, бўёқлар, михлар ва бошқа зарур материаллардан иборат бўлиб, улар "Тожикистон темир йўллари" нинг 51 та юк вагонига юборилган. Хусусан, поезднинг 45 та вагонида 3 минг тонна цемент, 1 та вагонда 61 тонна 220 килограмм мих , 1 та вагонда 67 тонна бўёқ, 4 та вагонда 10 минг дона шифер келтирилган. 

Ёрдам Сардоба сув омборини қайта тиклаш учун юборилган.

Сирдарё ҳокимияти матбуот хизматига кўра, Тожикистонлик делегацияни Сирдарё вилояти хокими Ғ.Мирзаев, вилоят прокурори Р.Машарипов, ДБҚ вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев, Гулистон шаҳар хокими Т.Дадабаев кутиб олди.

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджоннинг айтишича, тўғоннинг ўзи унинг лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли-тошли бўлган.