Тожикистон социал-демократик партияси раҳбари коронавирус юқтириб олди

Тожикистон социал-демократик партияси раҳбари коронавирус юқтириб олди

5 май, сешанба куни Тожикистон социал-демократик партияси раҳбари Раҳматулло Зойиров коронавирус юқтириб олганини ўз Facebook саҳифаси орқали маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Asia-plus нашри хабар бермоқда.

"Мана 8 кундан бери коронавирус билан касалланганман. Соғлиқ тиланг. Дўстлар, уйга келманг", - деб ёзади Зойиров. 

Аввалроқ СДП раҳбари Тожикистонда коронавирус мавжудлигини яшириш бўйича ҳукуматнинг ҳаракатларини танқид қилган эди.

30 апрел куни Тожикистон мамлакатда Covid-19 мавжудлигини расман эълон қилди. Мамлакат ССВ маълумотларига кўра, 4 май куни республикада фуқароларнинг коронавирус билан касалланишининг 230 та янги ҳолати аниқланди, шу жумладан Душанбе шаҳрида 110 та, республикага бўйсунадиган шаҳарлар ва вилоятларда 22 та, Тоғли Бадахшон автоном вилоятида 7 та, Хатлон вилоятида 21 та ва Суғдда 70 та ҳолат. Коронавирус инфекцияси 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган.