Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «Ишкобод» чегара постига ҳужум қилганлар қайси террор ташкилотидан экани маълум бўлди
6.11.2019 13:35,  
2674

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон чегараси яқинидаги «Ишкобод» чегара постига ҳужум қилганлар ИШИД жангарилари эканини маълум қилди.

Махсус операция давомида ҳужум қилган шахсларнинг 15 таси йўқ қилинди. Қолган 5 таси қўлга олинди. Чегара қўшинларининг бир нафар аскари ва бир нафар Тожикистон ИИВ ходими ҳам ҳалок бўлди.

Таъкидланишича, жангарилар мамлакатга Афғонистон орқали киришган.

Қўлга олинганлар сўроқ қилинганида улар Тожикистонга террористик ҳаракатларни амалга ошириш ва мавжуд вазиятни издан чиқариш мақсадида келганини тан олишган.

Би-би-си хизматига тожикистонлик журналистнинг ўз манбасига таяниб айтишича, ҳужумчиларнинг ҳаммаси қурбон бўлмаган, айримлари қочишга улгурган.

Ҳужум давомида чегара постидан ўқотар қуроллар бу гуруҳ аъзолари қўлига ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан