Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Хитой билан авиапарвозларни тўхтатди
23.01.2020 17:40,  
291

Тожикистоннинг Somon Air авиаширкати феврал ойигача Душанбе-Урумчи (Хитой) йўналишидаги парвозларни тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

Душанбе халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, Хитойнинг South China Airlines ширкати ҳам февралга қадар Тожикистонга бўладиган парвозларни вақтинчалик тўхтатди.

“Ҳозирча биз аниқ билмаймиз – рейсларнинг бекор қилиниши янги топилган коронавирус билан боғлиқми ёки 25 январда нишонланадиган Хитой янги йили биланми”, - қайд этилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан келадиган йўловчиларни синчиклаб текшириш учун аэропортларни қаттиқ назоратга олган эди.

Хитойда пайдо бўлган ва ҳозирча даъвоси топилмаган коронавирус туфайли шу пайтга қадар 17 киши ҳалок бўлди. Вирусни юқтирган 571 кишидан 95 таси оғир аҳволда қолмоқда.

Коронавирус туфайли бокс бўйича лицензион турнир бекор қилинди, 3 кун дунёнинг энг бой одами бўлиб турган Бернард Арнаулт 3,7 млрд доллар йўқотди ва ўз мавқейини Жефф Безосга бой бериб қўйди.

Мавзуга доир: Дунё аэропортлари коронавирус тарқалишига қарши қандай курашмоқда? (фото)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан