Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда олтинчи авиакомпания ташкил этилмоқда
13.10.2020 16:13,  
433

Тожикистонда тартиб бўйича олтичи авиакомпания ташкил этилмоқда. Бу “Fly Union” авиакомпанияси бўлиб, авиаширкат Россиянинг турли шаҳарларига парвозларни аламга ошириш истагини билдирган.

“Fly Union” асосчиси ва бош директори Юрий Колцов маҳаллий “Азия-Плюс” нашрига берган интервюсида ушбу компанияни 2016 йилда ташкил этиш истаги бўлиб, бу ҳақда мамлакат президентига хат ёзгани ҳақида гапирган. Ушбу ғоя Тожикистон Транспорт вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган. Авиакомпания мамлакатдаги бошқа рақобатчиларидан фарқли ўлароқ пойтахт Душанбедан эмас, мамлакат жануби-ғарбидаги Бохтар (аввалги Қўрғонтепа) аэропортидан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбургга парвозларни амалга оширади.

Хусусий авиакомпания паркида иккита Boeing самолёти бор: бири ишчи, иккинчиси захира. Самолётлар молиявий лизингга олинган. Авиаширкат ишчи самолёти билан ҳафтада беш марта Москвага, шанба куни Санкт-Петербургга, якшанба куни Екатеринбургга қатнашни режалаштиряпти. Компания лоукостер эмас, бош директори Юрий Колцовнинг сўзларига кўра, у бозорга демпинг нарх (бозорда ўз ўрнини топиш учун харажатлардан ҳам арзонроқ нарх қўйиш – sof.uz) билан кириб келмайди. Авиакомпания таъсисчиларидан бири жаноб Колцовнинг ўғли ва ягона ишчи самолёт учувчиларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тожикистоннинг учта миллий авиакомпанияси мавжуд: TajikAir, SomonAir ҳамда Asian Express Airline (лоукостер).

Тожикистондан Афғонистон, БАА, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Хитой каби мамлакатларга парвоз қилиш учун ташкил этилган Asia Airways хусусий авиакомпанияси 2015 йил ноябрда унинг балансида бўлган бироқ БАА ширкати фойдаланаётган Ан-12 самолётининг Жанубий Судандаги ҳалокати билан фаолиятини тўхтатган.

Яна бир хусусий авиакомпания East Air Қўрғонтепадан Россия шаҳарларига парвозларни амалга оширган. 2014 йилда Тожикистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси East Air авиакомпаниясининг сертификатини бекор қилган ва авиакомпания фаолиятини тўхтатган.

Маҳаллий авиахизматлар бозорини диверсификация қилиш, авиакомпаниялар сонини ошириш Ўзбекистоннинг муаммоли нуқтларидан бири. Ҳозир мамлакатимизда ягона “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маҳаллий авиахизматларни таклиф этади. Республикада миллий лоукостер ташкил этилиши ҳақида илк бора 2018 йил 28 февралда гапирилган эди. Халқаро пресс клуб сессиясида иштирок этган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Бош директори Умид Ҳусанов ҳозирда лоукостер ташкил этишнинг халқаро тажрибаси ўрганилаётгани ҳақида сўзлаган (тажриба ҳали-ҳам ўрганиляпти чоғи).

2020 йилнинг бошида янги маҳаллий авиакомпания “Humo Air” яратиш бошланган эди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққан. Humo Air устав капиталига 43 дона Ан-2 самолётлари ўтказилган. Вазирлар Маҳкамаси қарорида уч ой (!) ичида Ҳумо Эирнинг ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Компания аввал бошдан маҳаллий рейслар учун мўлжалланган. Бироқ ҳозирда Humo Air парвозларни амалга оширмаяпти.

2020 йил давлат дастурида ҳам камида бешта маҳаллий авиакомпания ташкил этилиши белгиланган, (Давлат дастури pdf форматда келтирилган, 169 бет) бироқ йил якунига қадар уч ойдан кам вақт қолган бўлса ҳам улар ташкил этилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан