Тожикистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Тожикистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун, 11 октябр куни Тожикистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда.

68 та сайлов округи ва 3414 та сайлов участкаси овоз бериш учун очилди. 39 та сайлов участкаси мамлакат ташқарисида ишлайди. 4,9 миллион сайловчи рўйхатга олинган, бюллетенлар тўрт тилда: тожик, ўзбек, рус ва қирғиз тилларида чоп этилган.

Сайловларда бешта номзод иштирок этяпти, уларнинг барчаси сиёсий кучлар етакчиси: амалдаги президент Эмомали Раҳмон (ХДП), депутат Мерож Абдуллаев (Коммунистик партия), Рустам Латифзода (Аграр партия), депутат Рустам Раҳматзода (Иқтисодий ислоҳотлар партияси) ва депутат Адбуҳалим Ғаффоров (Социалистик партия).

Мамлакатни 1992 йилдан бери бошқараётган Раҳмон учун бу бешинчи сайлов бўляпти.

Тожикистон президентлигига номзодларнинг сайлов олди ваъдалари билан бу ерда танишишингиз мумкин.