Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистондаги энг йирик банклардан бири "Мир" карталарини қабул қилишни тўхтатди
26.09.2022 18:24,  
16

Карта эгалари сони бўйича Тожикистоннинг энг йирик банкларидан бири бўлган Dushanbe City Bank'и мамлакатдаги банкоматлар ва ПОС-терминалларда "Мир" карталарини қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Банк бунга Россия тўлов тизимидаги техник муаммолар сабаб бўлганини таъкидлади. "Мир" билан муаммолар 24 сентябрь куни пайдо бўлди. Dushanbe City Bank'идан ташқари, мамлакатдаги Россия тўлов тизимининг карталарига давлатга тегишли "Амонатбанк" ҳам хизмат кўрсатади.

Олдинроқ, бошқа давлатлар ҳам "Мир" карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатдилар. Улар орасида 23 сентябрдан бошлаб карталарни қабул қилиш тўхтатилган Ўзбекистон ҳам бор. Бундан ташқари, Ветнам, Арманистон ва Туркиядаги айрим банклар аллақачон Россия тўлов тизимига хизмат кўрсатишдан бош тортган. Қозоғистон банклари ҳам "Мир" карталарини қабул қилишдан бош тортиши мумкин, дейилади тегишли баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан