Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди

Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди

Ҳозирда Тожикистон электр энергиясини фақат Афғонистонга етказиб бермоқда, Ўзбекистон ва Қирғизистонга етказиб бериш тўхтатилган, дея хабар берди Asia-plus нашри Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума маълумотларига асосланиб.

«Ўтган йили мамлакатнинг барча дарёларида сув оқими камайди, натижада ҳукумат мамлакат аҳолисини куз ва қишда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида экспортга чекловлар жорий этди», — деди у.

2019 йил 2020 йил билан таққосланса, пасайиш 48 фоизни ташкил этаётганлиги қайд этилди.

«Ҳозирги кунда Тожикистондан қўшни мамлакатларга электр узатиш линиялари орқали минимал оқим узатилмоқда. Бу узатиш линияларини бир-бирига боғлаб туриш учун зарурдир», — дея таъкидлади Тожикистон энергетика вазири.