Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонга энг кўп сайёҳлар Ўзбекистондан ташриф буюрган
26.02.2020 19:16,  
254

2019 йилда Тожикистонга 1,3 миллиондан ортиқ хорижлик сайёҳлар ташриф буюрган. Дастлабки учликни Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон фуқаролари ташкил этади деб хабар бермоқда Спутник тожик хизмати.

Мамлакатга энг сайёҳлар Ўзбекистондан ташриф буюрган. Ўзбек туристларининг сони 853 634 киши бўлиб, бу бир йил олдингига нисбатан 100 мингга кўпроқ, салмоғи эса жами сайёҳларнинг 65,66 фоизини ташкил қилади.

Иккинчи ўринда Россия Федерацияси — 212 062 киши. Қирғизистон эса 116 277 киши билан учинчи поғонада турибди.

Дастлабки бешликни Афғонистон (22,8 минг киши), Қозоғистон (20,9 минг киши) якунлайди.

Бундан ташқари мамлакатга Хитой, Туркия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан ҳам сайёҳлар ташриф буюрган. Умуман олганда 2019 йилда сайёҳлик қўшни Тожикистонда бир йил аввалгига қараганда 21.5 %га ўсган.

Асосан тоғлар ва улар орасидаги водийлардан ташкил топган Тожикистоннинг бир қатор табиат инъом қилган диққатга сазовор жойлари бор. Тожик шаҳар ва қишлоқлари бўйлаб юрар экансиз, замонавийликдан кўра кўпроқ миллийлик нафасини ҳис этасиз.

Мавзуга доир: Марказий Осиёнинг 2020 йилги 10 та энг муҳим воқеаси

Мавзуга доир: Келаси йилдан Марказий Осиё спорт ўйинлари қайта тикланади

Мавзуга доир: Марказий Осиё давлатларининг халқаро савдо айланмалари борасидаги статистикалари қанчалик тўғри? (таҳлил)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан