Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

29 май, жума куни Ўзбекистондан юборилган 19 вагон инсонпарварлик ёрдами юки Душанбега етказилди.

Қўшни республикага юборилган бу сафарги ёрдам, асосан, дори-дармон ҳамда озиқ-овқат, жумладан минг тоннадан ортиқ буғдойдан иборат.

Бу ушбу ҳафтада юборилган иккинчи ёрдамдир. Аввалги 24 тонна ёрдам юки Самарқандда ишлаб чиқарилган дори-дармонлардан иборат эди.