Тожикистонлик модель ич кийимда саҳнага чиқишдан бош тортди

Тожикистонлик модель ич кийимда саҳнага чиқишдан бош тортди

Miss Tourism World 2019 танловида тожикистонлик модель Сабрина Зухурова саҳнага бикинида чиқишдан бош тортди.

Хитойнинг Циндао шаҳрида 24 сентябрдан бери халқаро гўзаллик танлови ўтказилмоқда. Унинг финали 10 октябрда бўлади.

Тожикистонлик модель танловнинг бир нечта босқичидан ўтди ва энг зўр бешта иштирокчилар рўйхатига кирди.

У бикинида рақсга тушиш кераклигини билмаган. У миллий рақсни ижро этишга тайёрганлик кўрган.

“Мен тананинг барча қисмларини ёпиб турувчи юбка кийган эдим, ташкилотчилар бикини кийишимни сўрашди. Албатта, мен танловда иштирок этишдан бош тортдим. Ор-номус тождан муҳимроқ”, - деб жавоб берди Сабрина.

Шундан сўнг ҳакамлар ундан 50 баллни олиб ташлашди. Шунга қарамай Сабрина танловнинг энг яхши ўнталигига киришга муваффақ бўлди.

Модель журналистларга берган интервьюсида бошқа халқаро гўзаллик танловларда иштирок этмасликни айтди.

Сабрина Зухурова 24 ёшда. У Тожикистон миллий университетини тамомлаган ва ҳозирги вақтда банкда ишламоқда.

3211