Тоқаев кучайтирилган карантинга қайтишни кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма берди

Тоқаев кучайтирилган карантинга қайтишни кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма берди

Май ойининг бошида Қозоғистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси хавфи камайгач карантин чоралари пасайтирилгандан сўнг, мамлакатда ҳар куни аниқланган инфекциялар сони етти баравар кўпайди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев видеоконференция орқали ўтказган йиғилишида маълум қилди. 

"Мавжуд эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида шошилинч чораларни кўриш учун Давлат комиссиясига шу йилнинг март-май ойларида кучга кирган каби қаттиқ карантин жорий этиш бўйича икки кун ичида таклифни ишлаб чиқишни ва менга тақдим этишни топшираман", - деди президент.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг кўпайиши "марказий ва маҳаллий даражадаги давлат бошқаруви тизими фавқулодда ҳолатлардан ташқарида самарали ишлашга тайёрланмаганлиги" билан изоҳланди. Натижада, COVID-19 нинг янги ўчоқлари пайдо бўлди (фақатгина Тенгиз нефт ва газ конида 1222 та юқтириш ҳолати аниқланди), кўплаб шифокорлар Олмаотада касал бўлиб қолдилар ва бир қатор вилоятларда касалхоналар кроватлари, дори-дармонлар ва тиббий жиҳозларнинг «кескин» етишмовчилиги юзага келди.

Учрашув давомида Тоқаев учта вилоят ҳамда мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари - Нур-Султон ва Олмаота раҳбарларига танбеҳ берди.