Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио фонд биржаси ишламай қолди
1.10.2020 12:54,  
204

1 октабр куни Токио фонд биржаси (Tokyo Stock Exchange - TSE) узилишлар сабабли бир кунлик савдоларини тўхтатди. Бу ҳақда биржага эгалик қилувчи Japan Exchange Group (JPX) хабар бермоқда. 

Биржада қачон савдолар қайта бошланиши маълум эмас. Муваффақиятсизлик бозор маълумотларини етказиб бериш билан боғлиқ эди, деб тушунтирди JPX. TSE'дан ташқари, Саппоро, Нагоя ва Фукуокадаги биржалар савдоларни тўхтатди.

Bloomberg маълумотларига кўра, TSE'да хакерлик ҳужуми аломатлари топилмаган. 

Қимматли қоғозлар бозорининг қулаши 2005 йилдаги энг катта ҳодиса бўлган эди, ўшанда тизим янгиланиши муваффақиятсизлиги сабабли савдолар тўрт ярим соатга тўхтатилган.

Савдоларнинг тўхтатилиши, эҳтимол Япониянинг бозор тизимига бўлган инвесторларнинг ишончига таъсир қилиши мумкин, дейди Bloomberg. Минтақадаги бошқа йирик бозорлар - Хитой, Тайван, Гонконг ва Жанубий Кореянинг кузги таътилга чиқиши билан инвесторларнинг фикри ҳам пасаяди.

Япония фонд бозори дунёда АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринда туради. Bloomberg ёзишича, TSE ўтган йил давомида кунлик айланмаси ўртача 22 миллиард долларни ташкил этган 2167 компаниянинг акцияларини котировка қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан