Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио олимпиадаси кейинги йилга қолдирилди
24.03.2020 18:01,  
180

2020 йил 24 июлдан 9 августга қадар ўтиши керак бўлган Токио олимпиадаси кейинги йилга қолдирилди

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) матбуот котиби бу борада шундай изоҳ берди: “Халқаро Олимпия Қўмитаси Япония ҳукумати, Токио 2020 Олимпиадасини ташкиллаштирувчи қўмита ва ХОҚ ижроия кенгашининг ўзаро муҳокамаларидан сўнг ўйинларнинг кейинга қолдирилиши ва бу борада ўзаро алоқада бўлиб туришини эълон қилди”. 

Душанба куни кечқурун АҚШ Олимпия қўмитаси “ўйинларнинг кечиктирилиши муқаррар” деб айтган, Канада ва Норвегия эса агар олимпиада ўйинлари кейинга қолдирилмаса, ўз спортчиларини Японияга юбормаслигини маълум қилган эди.

Натижада Токио олимпиадаси ташкилотчилари коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятда ўйинларни бир йилга кечиктиришга қарор қилди. 

Сешанба куни мухбирларга бу ҳақда интервю берган Япония Бош вазири Синзо Абе “Мен ХОҚ президенти Томас Бахга олимпиадани бир йилга қолдиришни таклиф қилдим. У бунга тўлиқ розилигини билдирди. Ўйинларнинг қолдирилиши спортчиларнинг мусобақада энг яхши ҳолатда қатнашиши, томошабинларнинг эса хавфсизлигини таъминлайди”, деди.  

Бир йиллик кечиктириш Паралимпия ўйинларини ҳам ўз ичига олади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан