Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио ёзги олимпиадани бутунлай бекор қилмоқчи
28.04.2020 22:36,  
399

Агар коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланмаса, Токиодаги 2021 йилга кўчирилган ёзги олимпиада ўйинлари бутунлай бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда мусобақанинг ташкилий қўмитаси президенти Ёширо Мори маълум қилди, деб ёзади Bloomberg.

Гап мусобақаларни 2022 йилга кўчириш ҳақида кетмаяпти. "Урушлар пайтида ўйинлар шунчаки бекор қилинади", - дея таъкидлади Мори. Унинг сўзларига кўра, инсоният коронавирус устидан ғалаба қозонганидан кейин ўтказилган мусобақалар катта аҳамиятга эга бўлади.

Сўнгги ҳафталарда Япония ва Халқаро Олимпия Қўмитаси Олимпиаданинг кейинга қолдирилиши ҳақида зиддиятли баёнотлар билан чиқишди. Ҳозирча биз кўчирилиш туфайли қўшимча харажатларни ким ўз зиммасига олиши аниқ эмас. 

Япония Тиббиёт ассоциацияси (JMA) президенти Ёшитаке Ёкокуранинг сўзларига кўра, Олимпиада мусобақалари фақат коронавирусга қарши самарали вакцина яратилгандан кейингина ўтказилиши мумкин.

SMBC Nikko Securities инвестиция компанияси маълумотларига кўра, Олимпиада ўйинларининг бекор қилиниши Японияга ЯИМнинг 1,4 фоиз миқдорида зарар етказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан