Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толиблар – афғон жамиятининг бир қисми ва фуқаролари» – Абдулазиз Комилов
29.02.2020 14:48,  
260

“Халқ сўзи” нашри Афғонистон муаммосини сиёсий йўл билан ҳал этишнинг асосий жиҳатлари хусусида Ўзбекистоннинг қарашлари ҳақида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан суҳбатлашди.

Вазирнинг сўзларига кўра, толиблар афғон жамиятининг бир қисми.

“Толиблар афғон жамиятининг бир қисми ва Афғонистон фуқаролари сифатида ўз давлатининг келажагини белгилашда иштирок этишлари лозим деган тамойилга асосланганмиз.

Энг янги тарих нуқтаи назари билан қараганда, “Толибон” ҳаракати билан бугунги мулоқотни биз кўп томонлама тинчлик жараёнини қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш сифатида кўрамиз. Ўзбекистон ушбу жараённи 1990-йилларда “6+2” форматида қўллаб-қувватлашга анча уринган эди. Айни ўша пайтларда бизнинг вакилларимиз Қандаҳорда толиблар раҳбарлари билан учрашган.

Бу борада эътиборингизни бир масалага қаратмоқчиман.

Фикримизча, 2001 йилги Афғонистон бўйича Бонн конференциясининг асосий хатоси шундан иборат эдики, мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга толибонлар жалб қилинмаганлиги оқибатида уруш яна 18 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Аввалги йилларда бўлганидек, бугун ҳам умумий вазифа ўзгармасдан қолмоқда, яъни имкони бор масалаларда аста-секинлик ва сабр билан ўзаро консенсусга эришиш мақсадида ҳар ерда тўғридан-тўғри кенг қамровли афғонлараро инклюзив музокараларни йўлга қўйишдир.

Шу маънода, толиблар билан мулоқот нафақат мақсадга мувофиқ, балки ўта зарур ҳамдир. Бироқ ҳар қандай тинчлик жараёнининг бошланиши “Толибон” ҳаракатининг ҳар қандай террорчилик фаолияти ва зўравонликдан воз кечиши, АҚШ билан имзоланган битим моҳиятида кўзда тутилганидек, ўт очишдан воз кечишга, албатта, риоя қилишни тақозо этади”, — дейди Абдулазиз Комилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан