Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон Афғонистон бўйлаб ҳужумлар уюштирмоқда
25.05.2016 11:34,  
1

Мамлакатнинг ғарбида жойлашган Фарах вилоятидаги Афғонистон миллий полиция пунктларига “Толибон”лар томонидан ҳужум уюштирилган.

“Азади” радиостанциясининг берган хабарига кўра, қуролли тўқнашувлар 25 май куни эрталаб Анардара уездида бошланган. Тўқнашув оқибатида ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ходимлари ҳужумни қайтариб, душман тарафга анчагина талафот етказишган.

Ҳисоботларга кўра, таркибида 3 нафар толиб командири бўлган 11 нафар жангари йўқ қилинган. Бундан ташқари, 20 нафарга яқин исёнчи турли тан жароҳатларини олишган. Расмий хабарларга кўра, маҳаллий аҳоли ҳужум натижасида ҳеч қандай зарар кўрмаган.

Тўқнашувдан сўнг полиция жангариларнинг қурол-яроғ ортилган 3 автомобилини мусодара этишган.


Қобулда юз берган портлаш натижасида эса 10 нафар суд ходими ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда ташқи ишлар вазирлиги хизмати. Худкуш апелляция суди ходимлари Вардак вилоятига олиб кетаётган автобусни портлатган. Фожиа Қобулнинг ғарбида содир бўлди.

Хабар берилишича, тўрт нафар ходим қаттиқ яраланган. Ҳозирга қадар ҳеч бир экстремистик гуруҳ мазкур портлашни ўз зиммасига олмади. Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракатининг етакчиси Мулла Мансур ўлимидан сўнг, унинг ўрнига Ҳайбатулло Охунзода тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан