Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон Афғон телеканалларининг аёл бошловчилари ва бошқа телекўрсатув иштирокчиларининг эфир вақти юзларини бекитишга фармон берди
22.05.2022 11:39,  
2

Толибон Афғон телеканалларининг аёл бошловчилари ва бошқа телекўрсатув иштирокчиларининг эфир вақти юзларини бекитишга фармон берди.

Мамлакатдаги диний полициячисининг расмий ОАВга билдиришича, оммавий ахборот воситаларига ушбу буйруқ 18 май куни етказилган.

Ушбу талаб Афғонистондаги барча аёлларга жамоат жойларида бўлганларида юзларини тўлиқ ёпишлари лозимлиги ҳақидаги фармондан икки ҳафта ўтиб эълон қилинди.

Акс ҳолда хотин-қизлар жазога тортилишлари билан огоҳлантирилган.

Афғонистонда аёлларга нисбатан чекловлар тобора оғирлашмоқда - аёлларнинг эркак маҳрамисиз саёҳат қилишлари тақиқланди, ўрта мактабларнинг юқори синфлари қизларининг мактабга боришлари ҳам ман этилди.

Кобулдаги телеканаллардан бирида ишлайдиган ва ўз исми-шарифи ошкор этилишини истамаган аёл журналист телебошловчиларнинг юзини ёпиш буйруғини эшитиб ларзага тушганини айтди.

«Улар бизларнинг телевидениеда тақдим этишимизни тўхтатишга билвосита босим қилмоқдалар», - деб айтди журналист аёл интервьюсида.

«Мен оғзим ёпиқ бўлиб қандай қилиб янгиликларни ўқийман? Мен нима қилишимни билмайман. Ишлашим керак, оиламдаги ёлғиз нон топувчи менман», - дейди у.

Толибоннинг Эзгуликка даъват ва иллатлар олдини олиш деб таржима қилинадиган вазирлиги воизига иқтибосдан Reuters ахборот агентлигининг хабар қилишича, янги тартиб 21 майдан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан