Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
16.09.2019 13:58,  
106

Толиблар Москвада бўлиб ўтган учрашувда АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов маълум қилган.

Таъкидланишича, АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасидаги янги учрашувининг санаси белгиланмаган.

“Улар америкаликлар билан бундай музокаларларга тайёр эканликларини тасдиқлашди”, - деди Кабулов.

Кабуловнинг сўзларига кўра, маслаҳатлашувлар чоғида кейинчалик “Толибон” ҳаракатидан санкцияларни олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг радикал ҳаракати “Толибон” вакиллари Москвага келишгани ва Россия ташқи шлар вазирлигида “Толибон” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Бир неча кун илгари АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулда бўлиб ўтган теракт туфайли “Толибон” вакиллари билан бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувини бекор қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан