Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон ҳалок бўлган афғон аскарларининг оилаларига нафақа тўлайди
11.02.2022 11:17,  
105

Тегишли қарор “Толибон” ҳукумати йиғилишида қабул қилинди. Бошқа масалалар кўриб чиқилди:

▪️Шаҳидлар ва ногиронлар ишлари бўйича вазирлигининг лойиҳаси тасдиқланди: етим болалар ва ҳалок бўлган афғон ҳарбий хизматчиларининг оилаларига ойлик нафақа тўланади. Иккинчиси сўнгги 40 йил давом этган урушларда ҳалок бўлганларнинг барчасига тегишли.

▪️Алоқа ва технологиялар вазирлигининг СИМ-карталарни, жумладан биометрик маълумотларни рўйхатдан ўтказиш бўйича сўрови қаноатлантирилди. Аҳоли муаммога дуч келмаслиги учун тартиб-қоидаларни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди

▪️ Ҳукумат маъмуриятига собиқ ҳукуматнинг хорижга қочиб кетган мансабдор шахсларининг мулкига ҳеч кимнинг тажовуз қилмаслигини таъминлаш топширилди.

▪️Афғонистон халқаро университетида тиббиёт, муҳандислик ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича магистратура йўналишлари режаси тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан