“Толибон” Марказий Осиёга таҳдид қилмасликка ваъда берди

“Толибон” Марказий Осиёга таҳдид қилмасликка ваъда берди

8 июль куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Толибон” ҳаракатининг сиёсий офиси делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Россия ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.  

Учрашувда Россия Афғонистоннинг шимолидаги вазият издан чиққанидан хавотирини билдириб, кескинлик мамлакат ташқарисига тарқалишига йўл қўймасликка чақирди. 

“Толибон” Марказий Осиё давлатлари чегараси бузилмаслигига, Афғонистон ҳудудида хориж давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлиги бўйича кафолат берди.

Учрашувда Афғонистонда ИШИДга қарши курашиш ва фуқаролик уруши тугаганидан кейин гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни бутунлай йўқ қилиниши таъкидланди.