«Толибон» Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди

«Толибон» Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди

Ўзбекистон Афғонистонда «Толибон» томонидан муваққат ҳукумат тузилганини олқишлагани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг «Толибон» Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди. Бу ҳақда «Толибон» етакчиларидан бири Анас Ҳаққоний ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

«Биз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон муваққат ҳукумати томонига ташлаган ижобий қадамини қадрлаймиз», – дейилади баёнотда.

Ҳаққонийнинг айтишича, Афғонистон қўшнилар, минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият билан дўстона муносабатлар ўрнатмоқчи.