Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Толибон” саккиз банддан иборат янги йўриқномасини эълон қилди
22.11.2021 16:48,  
523

“Толибон” Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритганига 100 кун тўлиши арафасида тартиб-қоидаларини янада қатъийлаштирди. Ўзининг саккиз банддан иборат янги йўриқномасини эълон қилди. Бу ҳақда ББC хабар бермоқда.

Афғонистонда “Толибон” ҳукумати жорий қилган янги қоидаларга кўра, аёлларнинг теледастурларда иштирок этиши тақиқланди. Аёл журналистлар ва бошловчиларга ҳам экранда рўмол ўраш буюрилган, гарчи қандай ўраниш кўрсатилмаган бўлса ҳам.

Афғонистон телеканаллари учун эълон қилинган “Толибон”нинг сўнгги йўриқномалари саккизта янги қоидани ўз ичига олади. Жумладан, шариат (ёки ислом) тамойиллари ва афғон қадриятларига зид деб топилган филмларни, шунингдек эркакларнинг интим аъзолари тасвирини кўриш тақиқланади.

Бундан ташқари, динни камситувчи ёки афғонлар учун ҳақоратомуз деб ҳисобланиши мумкин бўлган комедия ва кўнгилочар кўрсатувлар ҳам тақиқланган.

“Толибон” чет эл маданий қадриятларини тарғиб қилувчи хорижий филмлар эфирга узатилмаслигини талаб қилмоқда.

Маълум қилинишича, Афғонистон телеканалларида асосан аёл бош қаҳрамонлар иштирокидаги хорижий драмалар намойиш этилади.

Мамлакатда журналистлар вакили бўлган ташкилот аъзоси Хўжатуллоҳ Мужаддейнинг айтишича, янги чекловлар эълон қилиниши кутилмаган бўлган.

Унинг маълум қилишича, айрим қоидалар амалда қўлланмаяпти, агарда уларга амал қилинса, телерадиокомпаниялар ёпилишга мажбур бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан