Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» етакчиси ҳалок бўлгани тасдиқланди
22.05.2016 20:14,  
11

«Толибон» террорчи гуруҳининг олий мартабали қўмондонларидан бири мулла Абдулрауф ҳаракат етакчиси мулла Ахтар Мансур АҚШ ҳарбийларининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда, Aссошейтед Пресс агентлигига таяниб кун нашри хабар бермоқда.

Мулла Абдулрауфнинг сўзларига қараганда, АҚШ ҳарбийлари 21 май куни кечаси Афғонистон ва Покистон чегарасидаги террорчилар марраларига бир нечта учувчисиз учиш қурилмалари орқали  зарба берган.

                                  

Бундан илгарироқ Пентагонда Покистон ғарбида, Афғонистон чегараларига яқин ҳудуддаги Аҳмад-Вал шаҳрида америкаликларнинг дронлари ичида мулла Мансур бўлгани тахмин қилинган автомобилга зарба бергани ҳақида маълум қилинган, аммо кейинроқ бу ҳужумдан кейин мулланинг омон қолгани, машина ҳайдовчиси ва ундаги бошқа йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Ахтар Мансурнинг ўлими билан боғлиқ хабарлар текширилаётганини билдирган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан