Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






21 июн куни ўзбекистонликлар ҳам кузата оладиган ҳалқасимон Қуёш тутилиши кузатилади
16.06.2020 13:03,  
1148

Шу йилнинг 21 июнь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – Ҳалқасимон Қуёш тутилишини кузатишлари мумкин. Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлади. Ушбу ҳодиса бўйича ЎзР ФА Астрономия Институти кичик илмий ходими Матеков Азизбек томонидан батафсил маълумот тайёрланди.

Тутилишни кузатиш мумкин бўлган ҳудудлар дунё харитасида.
  • Қисман тутилишнинг бошланиши 21 июнь 03:45:58
  • Тўлиқ тутилишнинг бошланиши 21 июнь 04:47:45
  • Тутилишнинг максимум қиймати 21 июнь 06:40:04
  • Тўлиқ тутилишнинг тугаши 21 июнь 08:32:17
  • Қисман тутилишнинг тугаши 21 июнь 09:34:01

Ушбу астрономик ҳодиса Африка, Арабистон ярим ороли, Евросиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатиш мумкин.

Бу давлатлар ичида (Конго Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка Республикаси, Судан, Жанубий Судан, Эфиопия, Саудия Арабистони, Эритрея, Яман, Уммон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой ва Тайван) 14 та давлат аҳолиси тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон Қуёш тутилишини кузатиш имконига эгалар.

Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши энг катта қийматига эришган вақтида Республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида яъни, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида Қуёш юзасининг 39% дан 50% гача бўлган қисми, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса Қуёш юзасининг 58% гача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади. Юртимизнинг энг жанубий ҳудуди – Термиз шаҳрида эса бу қиймат 63% гача етади. Ўзбекистон аҳолиси қуйидаги жадвал асосида тутилишни кузатишлари мумкин.

Аҳоли яшаш пунктлари Тутилишнинг бошланиш вақти Тутилишнинг максимум вақти Тутилишнинг тугаш вақти Максимал фазаси (фоизда ва тутилиш катталигида*) Тутилишнинг умумий давомийлиги

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 10:01 да бошланади, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 51% ини тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68° ни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 49 дақиқани ташкил этади. Соат 12:51 да Қуёш тутилиши якунига етади. Ушбу қийматлар фақат Тошкент шаҳри учун ҳисобланган бўлиб, тутилишнинг бошланиши, максимал қиймати ва тугаши юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга яқин вақтларда ва қийматларни акс этган ҳолда юз беради.

Ҳалқасимон Қуёш тутилиши ҳақида қисқача маълумот

Ҳалқасимон Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маркази Ой томонидан тўсилганида соя атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши Ой ва Ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой Ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса Қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

Ҳалқасимон Қуёш тутилиши

2019 йил 26 декабрда кузатилган ҳалқасимон Қуёш тутилишининг тўлиқ фазаси, Шри-Ланка

Тутилиш катталиги (магнитудаси) – бу ўлчам бирлигига эга бўлмаган катталик бўлиб, у тўсилаётган жисм диски диаметрининг қанча қисми тўсувчи жисм тарафидан қоплаганлигини ифодалайди. Тутилиш катталиги қиймати 0.0 дан 1.0 оралиғида ўзгаради ва унинг қийматига қараб тутилиши асосий учта қисман, ҳалқасимон ва тўлиқ тутилиш турларига бўлинади.

Шу ўринда айрим кўрсатмалар ва маслаҳатлар бериб ўтамиз. Қуёш тутилишини махсус Қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш маскаси ёрдамида кузатиш мумкин.

Оптик қурилмалар - дурбин ёки телескопдан фойдаланиб зинҳор Қуёшга қараманг! Бу кўзга зарар етказади. Қурилмалардан фойдаланишдан аввал уларга албатта махсус Қуёш фильтрларини ўрнатиш керак.

Қуёш тутилишини кузатиш бўйича қатъий огоҳлантиришлар ва тавсиялар.

Қуёш тутилишини оптик асбоблар ёрдамида маълум бир экранга проекциялаш орқали ҳам кузатиш мумкин. Лекин бу ҳолат узоқ давом этса оптик асбоблар қуёш нурини йиқиб бергани учун қизиб кетиши эҳтимоли катта ҳисобланади.

Қуёш тутилишини оптик қурилмалар ёрдамида хавфсиз кузатиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар.

 

Қуёш тутилишини энг хавфсиз ва қулай кузатиш усуллардан бири бу картон қоғозда кичик тирқишли ҳосил қилиб, Қуёш нурини ушбу тирқишдан ўтказиб, иккинчи картон қоғозга (экран) проекциялашдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан