Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Томск областида содир бўлган ёнғин юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди
21.01.2020 20:15,  
200

Аввал хабар берилганидек, Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унга қатор вазифалар юклатилди. Жумладан: 

ҳалок бўлган фуқаролар ва жабрланганларнинг яқинларига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

жабрланганлар ва ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича ташкилий чораларни кўриш;

Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғинни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;

маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан