Томскда ўзбекистонлик фуқаро миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланди

Томскда ўзбекистонлик фуқаро миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланди

Томск миграция хизматида унинг ходимлари Ўзбекистон фуқаросини калтаклашган. Ҳолат бўйича текшириш бошланган, дея ёзди vesti.ru.

Эркакка нисбатан ёмон муносабатда бўлган кадрлар 2 май куни эълон қилинган. Тасвирларга кўра, ходимлар фуқародан автоулов лицензиясини кўрсатишни талаб қилишади, аммо у уларга паспорт етарли эканлигини тушунтириб, уларни кўрсатишни хоҳламайди.

Натижада, у хонага олиб кетилган ва хизматнинг бошқа мижозлари олдида калтакланган. 

Томскда Ўзбекистон фуқароси билан юз берган мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.

Амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.