Кеча 8 январь куни Саудия Арабистонидаги “King Abdullah Sports City” стадионида Испания Суперкубоги биринчи ярим финали ўйини бўлиб ўтди.
Ўйинда “Реал Мадрид” жамоаси “Валенция” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва биринчи финалчига айланди.
“Реал”дан голларни Кроос (15), Иско (39) ва Модричлар (65) урган бўлса, “Валенция” бунга фақатгина Парехонинг 92-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб бера олди.
Бугун “Барселона” ва “Атлетико” жамоалари ўртасида иккинчи ярим финал ғолиби 12 январь куни финалда “Реал” билан тўқнаш келади.
Ўйиннинг 15-дақиқасида “Реал” жамоаси ўйинчиси Тони Кроос бурчак тўпини супер тарзда голга айлантира олди.