Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Топган маошимизни энди электрга сарфласак, очликдан қийналиш ҳеч гап эмас! Раҳм-шафқатли бўлинглар!» «ижтимоий норма»га аҳоли муносабати
3.06.2022 13:02,  
123

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм этиб белгиланиши режалаштирилиб, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш учун “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилиши белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида» қарор лойиҳасига аҳоли билдирган муносабатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Убайдов Нодир Неъматилла ўғли Тадбиркор

Бунақа белгиланган тарифларни аҳоли тўлов қобилияти кўтара олмайди. Барча аҳоли даромади бу қийматдаги миқдорда тўлашга етмайди. Шунинг учун қуйи аҳолининг ҳам манфаатларини инобатга олиш зарур. Бундан ташқари ҳар бир абонент учун 250 кw электр энергиясининг белгиланиши умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки статистик маълумотлар ўрганилганда ҳам ҳар бир абонент 700-800кw гача истеъмол қилади. Айниқса узоқ, чекка ва қишлоқ ҳудудларида. Чунки бу ерларда электр энергиясидан нафақат ёритиш мақсадида иситиш, совитиш мақсадида фойдаланишади. Сабаби уларда табиий газ ёки муқобил энергия билан таъминлаш масаласи мавҳумлигича қолмоқда. Мен ушбу лойиҳага умуман қаршиман, дейилади мурожаатда.

Яна бир мурожаатчи юқоридаги фикрларга тўлиқ қўшилмоқда. Жуда тўғри фикр! Илтимос сизлардан, оддий халқни ҳам тушунинглар. Олган ойликка қорнимизни ҳам туйдиролмаяпмиз. Бундай тарифдан энди уйимиз зулматда ҳам қолиши аниқ. ЧУНКИ 250 Кв БУ ЖУДА КАМ!!!! Топган маошимизни энди электрга сарфласак, очликдан қийналиш ҳеч гап эмас! Раҳм-шафқатли бўлинглар!

Мажидов Бекзод Хожиакбар ўғли

Мен ҳам қаршиман, ўзи шундоқ ҳам ҳамма электрон ҳисоблагичларга ўтган бўлса, олдиндан тўловни амалга ошириб келинмоқда, тасаввур қилинг қиш ойларида газ свет учун фақат ишлашимизга тўғри келиб қолади.

Мусаев Фахриддин Нуридинович 

Қайси ноинсоф ўйлаб топган бўлса ҳам оддий халқни ўйламайдиган, ўзи хонадони учун бирор марта тўлов оширмайдиган каттаконлар ўйлаб топган бўлса керак. Электр-энергияни 400 сўм қилсанглар ҳам ҳозирги тарифдан арзон бўладику. Уйи куйсин шунақа ҳисоб-китоб қиладиганларни. Ман 3 хоналик уйда тураман, апрель ойида 200 кВт электр ишлатган эканман. Бу кетишда ёзда кондиционер ишлатишни ҳам иложи бўлмай қоладику. Шуни тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамасидаги каттаконлар ўзлари бирор марта кассага бориб тўлов қилганмикан? Ёки улар ҳам имтиёз олганларми? Ойликдан-ойликка зўрға улаб яшайдиганлар тош асрида яшашига тўғри келмайдими?

Конавалов Дмитрий Александрович

Непонятная градация, "потребление электроэнергии на 1 кВт. ч для населения до 250 кВт. ч в месяц – 325 cум, свыше 250 кВт. ч за 1 кВт. ч – 650 cум;" - С чего был взят такой скачек в цене за киловатт электроэнергии более чем в два раза? Почему нет ночного тарифа? Однозначно надо дорабатывать документ.

Мусаев Фахриддин Нуридинович 

Ҳар хил найранг қилмасдан аслида қанчага оширилишини айтиб қўяверинглар. Барибир бу ерда кўрсатилган фикрларни инобатга олмайсизлар (пахта қўювчиларни фикридан ташқари. Агар шундай фикрлар бўлиб қолса). Илгари бензинни қишда камайтириб, сўнгида нархини ошириб олиб, мана навбатлар тугади истаганча харид қилиш мумкин дейиларди. Энди бу методни электр-энергияси ва газга олиб ўтишибдида. Ҳурматсиз Вазирлар Маҳкамасидагилар барибир, Сизларнинг айтганингиз бўлади. Мард бўлиб, олдиндан қанчага оширишни айтиб қўяверинглар. Хонадонга лимит бериш бу аҳмоқлик. Меҳмон келиб қолса, биз бу ойда лимитдан ошиб кетганмиз деб, қоронғиликда ўтиришадими? Ҳақиқий ошган нарх ва ҳақиқий тарифларни ёзинглар тамом.

Матчанов Сиёвуш Атабекович

Агар ушбу қонун лойиҳаси таклифи қаноатлантирилса демак халқни манфаатлари фикрлари умуман инобатга олинмаган бўлади.

Исмаилов Фахриддин Раимович

Бир ойга 250 ВКт соат бу шунчаки мантиқсизлик. Масалан ўзим мисолида оладиган бўлсак менинг қишда иситиш тизимим электр энергияси билан боғлиқ битт оддий иситиш печи соатига 2 кВТ энергия истеъмол қилади бу дегани кунига 24 кВТ соат дегани уни 30 кунга кўпайтирсак 720 кВТ соат дегани Бундан ташқари ёритиш, теливизор, дазмол, ва ҳокоза маиший техникалар учун 200 квт соат кетса бу дегани жами 920 квт соат. Бу қарор халқнинг терисини шилишнинг янгича усули бўлса керак.

Азизов Хожиакбар Усмон ўғли

Ассалом алайкум ҲУРМАТЛИ Вазирлар маҳкамаси ходимлари қарорни ёзишдан олдин сал халқни даромадини ҳам ўйлела бу харажатлардан касал бўлиб қолишга ҳам хақимиз қолмаяптими.

Бахруллоев Анвар Баходирович

Ассалому алайкум бу қарор лойиҳаси тасдиқланса ўртамиёна аҳоли қатламига молиявий оғирлик туғдиради. чунки шу соҳада ишлаган мутахассис сифатида айтиб ўтаман, Республикамиздаги кўп маҳаллалар газлаштирилмаган, илгари газлаштирилгани ҳам ҳозирда тармоқдан ажратилиб суюлтирилган газга ўтказилган. масалан Паяриқ тумани мисолида айтаман 65 та маҳалладан 13 та маҳалла газлашган шу 13 танинг ичидан тўлиқ газлашмаган маҳаллалар ҳам бор. уларнинг айримлари марказда жойлашган аҳолиси зич маҳаллалар. у маҳаллаларда ўтин ҳам муаммо шунинг учун истаймизми йўқми иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланади, аристон бор кондиционер ва бошқа маиший қурилмалар. Самарқанд туманида ҳам худди шундай айрим марказдаги маҳаллаларда ҳам табиий газ йўк уларда ўтин ҳам муаммо. шунинг учун электр нархи бу кўринишда ошса оддий халқга қийин бўлади куз қиш мавсумида. бир оила қишда 1000-1500 квт электр энергияси истеъмол қилади натижада бир ойда 1 млн дан зиёд электр учун тўлов қилишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз қонун лойиҳасининг якунланиш санаси 15.06.2022. Электр энергиясига киритилаётган ижтимоий норма таклифига ўз муносабат ёки таклифларингизни https://regulation.gov.uz/oz/d/61845 манбаси орқали билдиришингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан