Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўққиз ойда солиқ тушумлари ҳажми 17 фоиздан ошди
12.10.2022 22:18,  
22

Бунга электрон ҳисобварақлар тизими, аҳолига харид қийматининг 1%ини кешбек сифатида қайтариб бериш тартибининг жорий қилиниши ҳисобидан эришилган.

Январь-сентябрь ойида солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,3%га ошган. Ўтган ойда эса солиқ тушумлари ҳажми 16,5%ни ташкил қилган.

Солиқ тушумларининг ўсиши вилоятлар кесимида Фарғонада 39,5%ни қайд этган бўлса, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 42,2%га етди.

Шунингдек, Самарқанд (35,4%), Сирдарё (33,2%), Хоразм (32,7%), Бухоро (32,2%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (33,4%) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Умуман олганда, кўриб чиқилаётган даврда солиқ тушумларининг кўпайишига бир вақтнинг ўзида бир қатор ўсиш омиллари таъсир кўрсатди.

Хусусан, ҚҚС (республика бўйича даромаднинг ўсиши — 32%) ва айланмадан олинадиган солиқ (49%) тушумлари ўсди.

Бунга электрон ҳисобварақлар тизими, онлайн касса тизимини жорий қилишни кенгайтириш, шунингдек, аҳолига харид қийматининг 1%ини кешбек сифатида қайтариб бериш тартибининг жорий қилиниши ҳисобидан эришилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан