Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўрақўрғон туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди  
14.11.2022 18:13,  
34

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Наманган вилоят филиалининг марожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.N.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва жамиятнинг норасмий раҳбари Т.Д. ўзаро тил бириктириб, ушбу банк филиалидан автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун ажратилган 700 млн сўм кредитни “Y.P.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш орқали кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари ҳамда тижорат банки масъул шахслари кредит маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуна етказиб берилганлиги бўйича мониторинг тадбирларини ўтказиш чораларини кўрмаганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан