Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошбақа-ниндзялар Нью-Йоркнинг 2016 йилдаги реклама рамзига айланди
4.05.2016 08:14,  
20

Нью-Йорк маъмурияти мултфилмлар ва комиксларнинг таниқли персонажлари бўлмиш – тошбақа-ниндзяларни шаҳарнинг 2016 йилдаги расмий туристик рамзига айлантиришга қарор қилди. Бу ҳақда UzReport хабар берди.

Нью-Йорк маъмурияти билан шартномага мувофиқ шаҳарда туризмни ривожлантиришга жавоб берадиган NYS & Company фирмаси тошбақалар тимсолидан реклама мақсадларида фойдаланади.

Хусусан, уларнинг тасвири туширилган плакатларни Нью-Йоркнинг ўзида, шунингдек, Лос-Анджелес, Чикаго, Бостон , Маями ва Даллас каби бошқа шаҳарларда ҳам жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Нью-Йорк мери Билл де Блазионинг фикрича, сайёҳларни шаҳарга жалб қилиш учун тошбақа-ниндзялардан фойдаланиш - “жуда яхши танлов".

NYS & Company бу каби реклама кампанияларини 2009 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келади. Ва ҳар сафар улар қайсидир таниқли персонажларга боғлиқ бўлади. Улар сирасига шу пайтгача «Маппет-шоу» дастуридаги иштирокчи қўғирчоқлар ва фантастик митти мавжудотлар, яъни смурфлар кирган. Мутант-ниндзялар бу рўйхатда 8-чи ўринни эгаллашди.

«NYS & Company»нинг ҳисоб-китобига қараганда, доимий реклама кампаниялари Нью-Йоркка оилавий ташриф буюрадиган сайёҳлар сонини 2000 йилги кўрсаткичга нисбатан тахминан 33 фоизга оширишга ёрдам берди.

Прогнозларга кўра, жорий йил АҚШнинг энг йирик мегаполисига бу каби сайёҳларнинг 17,7 млн.га яқини ташриф буюради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан