Охирги вақтларда Исроил фуқаролари Тошкент халқаро аэропортидаги божхона ходимлари томонидан бир неча маротаба ўқ-гилзалар билан қўлга тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Давлат туризм қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов Халқаро пресс клубдаги мажлис чоғида нима сабабдан исроилликларнинг юклари ичидан ўқ ва гилзалар чиқиб қолаётганига изоҳ берди, дея хабар бермоқда Спутник мухбири.
Қўмита раисининг айтишича, исроилликлар дунёда энг кўп саёҳат қилувчи халқлардан бири ҳисобланади. Агар, ушбу давлатда 6,8 миллион аҳоли яшаса, уларнинг 4 миллиони ҳар йили саёҳат қилувчи бой сайёҳлардир.
Исроиллик сайёҳлар одатда ўзлари билан армияга олиб борган сумкаларини олишади. Шу сабабли, саёҳатга чиқишдан аввал, сумкадаги ҳамма патронларини олиб қўйишни унутиб қўйишлари мумкин, деди Абдуҳакимов.
“Уларнинг (исроилликлар) ҳаммаси ҳарбий хизматга мажбурдирлар. Масалан, Исроил фуқароси ҳарбий хизматга борди ва қуролдан отиш машқларини бажарди. Шундан сўнг, унда қандайдир гилзалар қолиб кетди, у эса бу ҳақда ўйлаб ҳам ўтирмасдан, ўша сумкасини олдида, яна саёҳатга чиқиб кетди.
Аслида, биз тушунишимиз керак, исроилликлар тарихга жуда қизиқувчи, биз учун жуда қадрли ва бой сайёҳлардир“.
Шу сабабли, исроиллик сайёҳларнинг юклари орасида патрон ва гильзалар кўплаб учраб турибди. Лекин, Ўзбекистон ҳукуматини бундай нохушликларни олдини олиш учун барча ишларни қиляпти, хусусан, элчихона билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб борилмоқда.
Қўмита раисининг таъкидлашича, аввалроқ ўқ ва гилзалар билан ушланган сайёҳлар масаласи ҳам шу каби маиший аҳамиятга эгадир.