Тошкент аэропортида катта портлаш бўлишини айтган фуқаро устидан суриштирув ишлари бошланди

Тошкент аэропортида катта портлаш бўлишини айтган фуқаро устидан суриштирув ишлари бошланди

29 октябрь куни Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган «Evro Uborka» МЧЖга шубҳали қўнғироқ бўлган. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берди.

«Бу ички ишлар бўлимими? Менга аэропортдаги ички ишлар бўлимининг телефон рақами керак. Муҳим гапим бор эди. Яқинда аэропортда катта портлаш бўлади, шуни айтишим керак эди». Номаълум шахс шу сўзларни айтиб, телефон гўшагини қўйиб қўйган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида ички ишлар бўлимига эмас, корхонага қўнғироқ қилган шахснинг ким экани аниқланган. Маълум бўлишича, уяли телефон орқали қўнғироқ қилган бу шахс Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро экан. У телефон қилган пайтида маст бўлган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.