Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тошкент — Андижон» пуллик автомобиль йўли қурилади
27.01.2020 18:29,  
877

Ўзбекистон яна бир пуллик йўллар қуриш лойиҳасини амалга ошириши мумкин. “Тошкент — Андижон” пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасини айни кунда консультация хизматларини кўрсатувчи компаниялар (Pwc, Arup) томонидан дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китоб ҳужжатлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда Давлат-хусусий шериклик ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу компаниялар жорий йилнинг февраль ойи охирига қадар ҳужжатларни тақдим этади. Дастлабки маълумотларга кўра, лойиҳа узунлиги 350-360 километр атрофида бўлади.

Асосан 4 йўлакдан иборат бўладиган йўл қуриш лойиҳаси республика миқёсида юқори иқтисодий-ижтимоий таъсирга эга. Ушбу лойиҳани 3 босқичда (1. Қамчиқ автомобиль туннели, 2. Тошкент–Ангрен йўли, 3. Қўқон–Андижон йўли) амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки молиявий ва техник ҳисоб–китоблари тақдим этилгандан сўнг, Жаҳон банки билан лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзоланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, халқаро стандартлардан келиб чиқиб, йўл қопламаси цемент ёки бетон бўлиши, транспорт оқими ва йўл атрофида жойлашган объектларга таъсири ва бошқа муҳим техник-иқтисодий ва тижорий масалалар техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар жараёнида (2020 йил октябрь ойига қадар) аниқланиши лозим. Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилганда, тендер ҳужжатлари тайёрланиб (2021 апрель ойига қадар), тендер босқичлари амалга оширилиши (2022 йил апрель ойига қадар) ҳамда тендер ғолиби билан 2022 йил апрель ойида давлат-хусусий шериклик асосида битим имзоланиши кутилмоқда. 

Қурилиш ишлари 2025-2026 йилгача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан