Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент автобусларида йўловчиларга бепул сув тарқатилди
10.07.2018 20:58,  
3

Ҳаво ҳарорати 40 даражадан ортиқ бўлиши туфайли, Тошкен автобусларида йўловчиларга бепул сув тарқатила бошлади, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳйўловчитранс” матбуот хизмати.

“Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин исиб кетиши сабабли, кунниг энг иссиқ вақтларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автокорхоналар раҳбарияти ташаббуси билан, имкон даражасида, йўналиш автобусларида йўловчиларга бепул салқин ичимлик сувлари таклиф қилинмоқда”, — дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудудига ғайритабиий даражада иссиқ об-ҳаво келишини хабар қилган эди. Эрон ва Туркманистон томонидан эсаётган иссиқ шамол туфайли,  10 – 13 июл кунлари ҳаво ҳарорати ўртача йиллик кўрсатгичлардан 5-7 даража иссиқ бўлиши, Тошкент шаҳрида эса ҳаво даражаси +40…+43 гача чиқиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан