Тошкент банкларида кумуш тангалар қолмади

Тошкент банкларида кумуш тангалар қолмади

Марказий банкнинг маълум қилишича, 26 август ҳолатига Тошкент банкларида кумуш тангалар қолмаган.

Бошқа ҳудудларда фақат 33 та танга қолган, улар ҳам фақат Қорақалпоғистон ва 5 вилоятда.

Марказий банк ҳозирда Тошкентдаги банк филиалларига қисман кумуш тангаларни тақсимламоқда.

Олтин тангалар эса сотувга вақти-вақти билан қўйиб борилмоқда ва ҳозирда Тошкент банкларининг ўзида 200 тадан ортиқ шундай танга бор.