Тошкентдаги барча ноозиқ-овқат бозор ва савдо марказлари ёпилади

Тошкентдаги барча ноозиқ-овқат бозор ва савдо марказлари ёпилади

2020 йил 24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ва мулкчиликдан қатъий назар барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди, улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.

Умумий овқатланиш муассасаларига ёпиқ ҳолатда, яъни мижозларни қабул қилмасдан, фақат таомларни етказиб бериш билан шуғулланади. Бу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорларга таом етказиб бериш хизматларини ривожлантириш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз карантин талабларини бузганлик учун қонунда белгиланган чоралар кўрилади.